Get Mystery Box with random crypto!

Навоийда 'Ипотека банк' мутахассиси ва ҳоким ёрдамчисининг қил | 🇺🇿Bankxabar

Навоийда "Ипотека банк" мутахассиси ва ҳоким ёрдамчисининг қилмишлари ошкор бўлди

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судида банкдан кредит олиб, уни мақсадсиз ишлатиб юборган банк ходими ва шериклари (ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳайдовчи)га жазо тайинланди.

Маълум бўлишича, Ипотека банк Зарафшон филиали муаммоли активлар бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлайдиган шахс Зарафшон шаҳридаги ҳоким ёрдамчиларидан бири ва ҳайдовчи вазифасида ишловчи фуқаро билан тил бириктирган.

Улар фуқаро М.З.ни номига хусусий корхонасини ташкил қилган, ҳисоб-варақ- фактурага асосан унга 225 млн сўмлик пахта тозалаш ускунасининг жамланмаларини етказиб берилмаган бўлсада, сохта ҳужжатлар орқали жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. 

Якуний ҳукмга кўра, банк мутахассисига тизимда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar