Get Mystery Box with random crypto!

33 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача бўлган имтиёзли кредитла | 🇺🇿Bankxabar

33 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача бўлган имтиёзли кредитлар қандай мақсадлар учун ажратилади?

Оилавий тадбиркорлик ва аҳолининг бизнес ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қарор қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йилнинг 1 апрелидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) кредитлар қуйидагича ажратилади:

33 миллион сўмгача — томорқани ривожлантиришнинг бир неча йўналишларида(паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиш учун.

50 миллион сўмгача(гаровсиз) — ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга.

100 миллион сўмгача(гаровсиз) — 10 сотихли иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилади.

Ушбу кредитлар Халқ банки ва МКБанк томонидан ажратилади.

Манба: Finlit.uz

Каналга уланиш @Bankxabar