Get Mystery Box with random crypto!

Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари т | 🇺🇿Bankxabar

Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади!

Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

кредит ахбороти субъекти — кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи, шунингдек суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

Асос: ЎРҚ-301-сон 5-модда

Қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихингизни электрон шаклда олишингиз мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 19 040 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

my.gov.uz/uz/service/411 портали орқали (хизмат нархи 17 136 сўм ).

my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш хизмати.

portal.infokredit.uz портали орқали юридик шахслар ҳам кредит тарихини олишлари мумкин.

Каналга уланиш @Bankxabar