Get Mystery Box with random crypto!

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байр | 🇺🇿Bankxabar

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади

Март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар 13 кун дам олиши маълум бўлди.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади — 21, 22, 23 ва 24 март.

Каналга уланиш @Bankxabar