Get Mystery Box with random crypto!

Эксперт: 'Россиядан рубль жўнатиб Ўзбекистонда сўмга алмаштири | Bank.uz

Эксперт: "Россиядан рубль жўнатиб Ўзбекистонда сўмга алмаштириб олиш маънога эга эмас"

Шу яқин кунларда жахонда қандай вазият ҳукм сураётганини ҳаммамиз яхши биламиз. Мазкур воқеалар сабаб рубль нафақат Россияда тушиб кетди.

Бу масала тўғрисида иқтисодчи Отабек Бакиров ўз каналида фикр билдирди.

Унинг фикрича, кеча тушгача айрим платформалар орқали Россиядан рубль жўнатиб, уни рубль қабул қилаётган банкларда алмаштириб олиш маънога эга эди. Бугун бунинг ҳеч қандай маъноси қолмаган.

" Ҳурматли Россиядаги ватандошлар, Ўзбекистонга рубль жўнатиб ютаман, деб ўйламанг. Кўпроқ ютқазасиз.

Мисол учун, банкларнинг айирбошлаш шоҳобчаларида рубль сотиш мумкин банкларнинг бугунги курслари:

Азия-Алъянс банк: 1 рубль -70 сўм.

Миллий банк: 1 рубль - 80 сўм.

Капиталбанк 1 рубль - 79 сўм.

Тенгебанк: 1 рубль - 70 сўм.

Масалан, 10000 рубль жўнатган бўлсангиз, бу кўпи билан 800000 сўм бўлади. Долларга чаққанда бугунги сотиб олиш курси билан бу 73 доллар бўлади.

Бошқача айтганда 1 доллар сизга 137 рублга айланмоқда. Бу энг яхши ҳолатда.

Шошилманг, кутинг. Ваҳима вақтида қарор қабул қилманг. "

Манба

Ўзбекистонда айни вактдаги рубль курсини мазкур ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин.

Обуна бўлинг / Подписывайтесь: @bankuz_official