Get Mystery Box with random crypto!

​​Tenge Bank Тошкентда янги бўлим очилгани ҳақида эълон қилди! | Bank.uz

​​Tenge Bank Тошкентда янги бўлим очилгани ҳақида эълон қилди!

Тошкент марказида жойлашган янги, қулай офис очилиши пойтахт аҳолиси учун ёқимли янгилик бўлди. Офис бўлими Шота Руставели кўчаси, 12А манзили бўйича Grand BM да, “O'zpaxtasanoat” ва “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида жойлашган.

Молиявий хизматларнинг мавжудлигини кенгайтириш стратегияси доирасида Tenge Bank барча турдаги банк хизматларини кўрсатувчи ихчам офисларни очиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 2021-йилда 12 та янги офис очилди, улардан 8 таси Республика ҳудудларида жойлашган.

Пойтахт номига аталган янги “Тошкент” банк хизматлари маркази бизнес ва жисмоний шахсларга мутлақо барча турдаги хизматларни тақдим этади. Кичик корхоналар айланма маблағлар ва бизнес учун транспорт воситаларини сотиб олишга кредит олишлари мумкин. Жисмоний шахслар эса бир соат ичида автомобил танлашлари, уни кредитга сотиб олиб, суғурта расмийлаштиришлари мумкин, ҳамда, мижозлар 10 дақиқа ичида микроқарз билан бепул карта олиш имкониятига эга бўлади, - деди Тенге Банк Бошқарув Раиси Талгат Аюпов, - шунингдек, кечаю кундуз валюта айирбошлайдиган банкоматлар ҳам жойлаштирилмоқда. Батафсил

Facebook: Tenge Bank
Instagram: tengebankuz
Telegram: Tenge Bank
Сайт: tengebank.uz
Call-Марказ: 1245