Get Mystery Box with random crypto!

BankTrend | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi banktrendofficial — BankTrend | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi banktrendofficial — BankTrend | Расмий канал
Kanal manzili: @banktrendofficial
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.74K
Kanalning ta’rifi

Фақат пулга қизиқиш эмас, пулга қизиқиш оқибатларига ҳам қизиқиш ҳақида

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-01-12 10:30:06
Ҳурматли обуначилар!

ўзбек банклари қандай қонунлар асосида ишлаши;

• мижоз ҳуқуқлари ва банк имконияларига қандай қоидалар таъсир қилиши;

• банк ва мижозлар ўртасидаги қизиқ суд ишлари;

банклар ўзаро қандай судлашиши;

• ва ўзбек банклари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳақида билмоқчи бўлсангиз,

Буларнинг барчаси ҳақида қуйидаги ҳаволалар ўқишингиз мумкин:

Уланинг
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi
20.2K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2022-01-11 07:00:26 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва уни компенсация қилиб бериш тартиби

Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш.

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

Хизматни кўрсатиш тартиби:

Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 60 календарь кун мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.

Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда 2 иш кунида кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.

Маълумотнома олингандан сўнг тегишли банк (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” АТБ ) филиаллари ўзларининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.

Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиб борилади.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 иш кунида)

Хизмат нархи: Бепул

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
32.9K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-01-11 07:00:26 Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
20.3K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 07:50:07
ҲУНАРМАНДЛАР ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ВА СУБСИДИЯЛАР ОЛАДИЛАР

Президентнинг 30.12.2021 йилдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 трлн сўм маблағ ажратилади.

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14% ставкада "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, "уста-шогирд" мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун - 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

https://t.me/banktrendofficial
21.5K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:00:16
Ипотека кредити олган фуқароларга 2022 йилда даромад солиғидан имтиёз қўлланиладими?

Саволга Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Aкобир Шамсиев жавоб беради.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
31.9K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-30 07:01:00 Uzcard банкоматларнинг сентябрдан бери ишламаётган доллар айирбошлаш (50 ва 100 долларлик банкнотларни қабул қилиш) функциясини 2022 йил январ ойи охиригача тиклашни режалаштирмоқда.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
36.6K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:55:16
UZCARD ва HUMO карталарига битта терминалда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда

Марказий банк UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўзаро интеграция жараёнининг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Яқин келажакда UZCARD ва HUMO карталарига битта терминалда хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
34.5K viewsedited  16:55
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:18:06
"FACE ID" ЁРДАМИДА БИР ЗУМДА ШАХСНИ АНИҚЛАШ ТИЗИМИ

Алоқабанк Zoomrad тўлов тизимида фойдаланувчилар учун FACE ID орқали масофадан шахсни аниқлаш хизматини жорий этди.

Сиз эндиликда паспорт расмини юборишингиз ва жавоб келишини кутишингиз шарт эмас – Zoomrad тизими орқали идентификация бўлимига ўтинг, туғилган кунингиз санаси, паспорт маълуморлари ва селфи орқали расмга тушиб юборишнинг ўзи кифоя, Zoomrad бир неча сониялар ичида автоматик равишда сизни шахсингизни тасдиқлаб беради.

Эндиликда Zoomrad тизими фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг исталган банк картаси орқали омонатлар очишлари мумкин, тез орада эса кредит маҳсулотларидан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади.

Zoomradni yuklab olish │ Telegram │ Instagram
24.0K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:51:38
TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!

Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a

Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!

Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150
22.9K views08:51
Ochish/sharhlash
2021-12-22 07:00:01
Янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб, яъни бугундан муомалага чиқарилиши белгиланган.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial
29.5K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash