Get Mystery Box with random crypto!

#Xavfsizlik Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қили | BankTrend | Расмий канал

#Xavfsizlik

Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Фирибгарнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар доим бешта муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.

Биринчи қоида. Парол ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг. Картанинг ПИН-коди, CVC-/ CVV-коди (Visa ва Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтманг.

Мисол учун, агар Сизга банкнинг техник қўллаб-қувватлаш хизматидан ёки "Банк менежери" қўнғироқ қилиб картангиз блокланганлигини айтиб картангиз маълумотларини сўраса эҳтиёт бўлишингиз керак. Банк ходими ҳеч қачон картага боғлиқ маълумотларни сўрамайди.

Иккинчи қоида. Банк картангизга СМС-хабарномасини уланг. Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича СМС-хабарнома хизматини улаб қўйинг. Шунда ҳар бир карта бўйича амалга оширилган операциялар ҳақида хабарнома оласиз. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатувчи банкоматларда "СМС-хабарнома"ни танлаб, мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак.

Учинчи қоида. Антивируслардан фойдаланинг. Антивирус дастурини Сиз фойдаланадиган барча мосламаларга - компютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳимдир. Антивирус дастури фирибгарлар пул ўғирлаш учун фойдаланадиган дастурлар ва веб-сайтлардан Сизни ҳимоя қилади. Интернетда функсиялари чекланган антивирус дастурларининг бепул версияларини топишингиз мумкин.

Тўртинчи қоида. Маълумотни қайта текширинг.
Картангизга боғлиқ бўлган муаммоларни (блокировка, тўловлар рад этилиши) қайта текширинг. Бунинг учун банкнинг ишонч телефонига мурожаат қилинг. Телефон рақами ҳар доим хизмат кўрсатувчи банкнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган.

Бешинчи қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг. Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга СМС-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга номаълум “хайрихоҳ”лардан келган интернет ҳаволаларга кирманг.

- веб-сайт манзилига эътибор беринг. Хавфсиз сайт https:// билан бошланади. Ҳимояланган веб-сайт манзили сатрнинг охирида ёпиқ қулф белгиси бўлади.

- агар веб-сайт хавфсиз бўлмаса, унга шахсий ёки кредит карта маълумотларини киритмаслик керак.
Ҳар қандай веб-сайтга банк картаси ёки паспорт ҳамда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг маълумотларини киритишдан олдин, уни яхшилаб ўрганиб ва интернетда фойдаланувчилар қолдирган фикрларни кўриб чиқиш керак.

Олтинчи қоида. Харидлар ва хизматлар тўлови учун фақат мобил қурилмангизни ишлатинг.
Харидлар қилиш, банк веб-сайтларига ёки банк иловаларига кириш учун фақат ўзингизни шахсий компютерингиз, планшет ва телефонингиздан фойдаланинг. Барча мобил мосламаларингизга пароллар қўйинг.

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
https://t.me/banktrendofficial