Get Mystery Box with random crypto!

Савол: банк картаси орқали ўтказмалар миқдори 150 млн сўмдан о | Bank va Mijoz

Савол: банк картаси орқали ўтказмалар миқдори 150 млн сўмдан ошса, картам блокланадими?

Ички назорат қоидаларига кўра, мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 170 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши ёки келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади.

Шубҳали операция ҳақидаги хабар банкларнинг Ички назорат хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.

Бу ҳолатда банклар томонидан мижозларнинг карталари автоматик равишда блокланмайди.

@bankmijoz