Get Mystery Box with random crypto!

TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз Fintech | Bank va Mijoz

TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз Fintech Leaders нашрига интервью берди

TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз финтех соҳасида етакчи нашрлардан бири —Fintech Leaders'га интервью берди. Интервьюда у Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистондаги финтех келажаги ҳақида ўз тажрибаси ва қарашлари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, ўзининг фаолиятидаги муҳим воқеалар ва TBC Bank'ни ривожлантириш режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Оливер TBC Bank муваффақиятини маълумотлар таҳлилига эътибор қаратиш ва юқори малакали мутахассисларни жалб этишда кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ёндашувлар банкнинг онлайн-банкинг соҳасида етакчилигини сақлаб қолиш ҳамда инновацион ривожланишини давом эттиришга ёрдам беради.

Шунингдек, у иқтисодий ўсишга эришаётган ёш аҳоли қатламига эга Ўзбекистоннинг инвестицион потенциали мамлакатда финтехни ривожлантириш учун ноёб имкониятлар яратаётганини ҳам қайд этди.

Интервьюда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиладиган банк хизматлари келажагига алоҳида эътибор қаратилди. Хьюз фойдаланувчилар тажрибаси ва молиявий бошқарувни яхшилаб, AI қандай қилиб шахсий молиявий ёрдамчилар яратиши ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. У, шунингдек, финтех компаниялари дуч келаётган қийинчиликлар ва имкониятлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, уларни бартараф этиш йўлларини таклиф қилди.

Интервью TBC Bank'нинг стратегия ва режалари ҳамда Марказий Осиёдаги финтех келажаги ҳақида муҳим тасаввурлар беради.

TBC Bank рақамли трансформация даврида қандай қилиб онлайн-банкингни фаолиятини олиб боришда давом этаётганини билиш учун Fintech Leaders'га берилган интервьюни томоша қилинг.