Get Mystery Box with random crypto!

Бирламчи ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим банклар томо | Bank va Mijoz

Бирламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Кредит шартлари:
• муддати – 20 йил;
• бошланғич тўлов – 15 фоиз;
• кредит фоизи – 17,5-19%;
• миқдори – Тошкент шаҳрида 416,5 млн сўмни, бошқа ҳудудларда эса 327,25 млн сўмни ташкил этади.

Кредит ажратувчи банклар:
● Халқ банки;
● Ипотека-банк;
● Агробанк;
● МКБанк;
● Ўзмиллийбанк;
● ЎзСҚБ;
● Алоқабанк;
● БРБ.

Ушбу ипотека кредитлари Халқ банки, Ипотека-банк ва Ўзмиллийбанк томонидан ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам ажратилади. Бунда бошланғич бадал миқдори ўзгаради (юқорироқ бўлади).

@bankmijoz