Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг! Сўнгги вақтларда фирибгарлар тел | Bank va Mijoz

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Сўнгги вақтларда фирибгарлар телеграм орқали Марказий банк номидан фуқароларга турли ёлғон хабарларни жўнатиб, уларни ўз тўрига илинтириш ишларини яна давом эттиришмоқда.

Ҳурматли фуқаролар шу каби турли хабарларга дуч келсангиз, умуман алоқага киришманг!

Ушбу фирибгарларда сизга оид кўплаб маълумотлар (банк картаси, кредитлар) мавжуд бўлиши ва улар шу орқали сизни ишончингизга кириши мумкин. Улар учун асосий масала банк карталарингизга доступ олиш — яъни, юбориладиган смс-кодни қўлга киритиш.

Марказий банк томонидан бу каби ҳолатлар фирибгарлик экани ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилди.

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини унутманг.

@bankmijoz