Get Mystery Box with random crypto!

Бугундан бошлаб 'Тижорат банклари капиталининг монандлигига қў | Bank va Mijoz

Бугундан бошлаб "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№2693-12, 27.02.2024й) кучга киради.

Мазкур ўзгаришларга кўра, эндиликда:

доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида 6 ой давомида банк ҳисобварағида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида кўрсатилган хизматлар учун таваккалчилик даражаси 100%дан 75%гача туширилади;

жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга
ажратилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича таваккалчилик даражаси 150% қилиб белгиланади;

жисмоний шахсларга ажратилган автокредит ва ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари кредит суммасини гаров суммасига нисбати билан биргаликда қарз юкига боғланган ҳолда ҳисобланади.

@bankmijoz