Get Mystery Box with random crypto!

Масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди Марк | Bank va Mijoz

Масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди

Марказий банк бошқаруви томонидан тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятида жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш билан боғлиқ муносабатларда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди.

Унда молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар учун:

кредит шартномасини имзолашдан олдин, имзолаш вақтида ва ундан кейин маълумотларни аниқ ва тўлиқ тарзда ошкор қилиш;
мижозларга ахлоқий ва адолатли муносабатда бўлиш;
хатоларни самарали тузатиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш бўйича мурожаат қилиш механизмларини таъминлаш билан боғлиқ асосий ёндашувлар мавжуд.

Масъулиятли кредитлаш тамойилларининг қабул қилиниши тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кредитлар ажратишда қарз олувчиларга адолатсиз ва оғир шартларни белгилашга ёки уларнинг қарз юкини купайишини олдини олишга хизмат қилади.

@bankmijoz