Get Mystery Box with random crypto!

Йил якунланар экан мамлакатимиз молия блогини сарҳисоб қилиш ж | Bank va Mijoz

Йил якунланар экан мамлакатимиз молия блогини сарҳисоб қилиш жуда ҳам қизиқ бўлади. Айниқcа, тижорат банкларининг фаолиятини таҳлил қила туриб, тенденция қай даражада кескин бўлганлигини сезиш мумкин.

Бу борада давлат банкларининг ҳам фаол иштирок этаётгани эса аҳамиятли. Мана масалан, кузатувларим давомида Туронбанкдаги ўзшаришларга гувоҳ бўлдим.

Трансформация жараёнлари жадаллашганлиги;
ритейл (чакана) бозорга агрессив эътибор қаратганлиги;
брендни янада танитиш йўлида олиб борилган маркетинг ҳаракатлари;
инновацион ва масофавий хизматларни такомиллаштиргани;
давлат дастурларидаги фаол иштироки (лимончилик, гидроэнергетика, хизматлар кўрсатиш) юзасидан қилинган ишлар бунга исботдир.

Банк медиа маркази томонидан тайёрланган махсус видеороликда юқоридаги фикрларимизни яққол кўришингиз мумкин. Ҳа айтганча, уларнинг TuronBank Media YouTube канали ҳам анча оммалашди.