Get Mystery Box with random crypto!

2022-йилда қайси касб эгаси бўлиш керак? Йил давомидаги хисоб | БК 360

2022-йилда қайси касб эгаси бўлиш керак?

Йил давомидаги хисоботларга қараганда, Ўзбекистонда энг кўп маош олувчи касблар, кўп тилга олинадиган IT сохасида эмас, балки иқтисодиёт/молия ва тиббиёт сохасидадир.

2022-йилда, 2025-йилда ёхуд 2029-йилда бўлсин қайси касб эгаси бўлишнинг формуласи битта: ҳар бир инсон салохияти, иқтидори, қизиқиши бор сохада ўз ўрнини топиши лозим.

Контентимизга мос равишда молия сохасида ўз ўрнига эга бўлиш хақида гаплашсак. Молия-бухгалтерия мутахассислари пул муомаласи бор хар қандай ташкилот учун энг мухим қисмлардандир. Олий маълумотсиз ҳам юқори маошли иш ўрнига эга бўлиши мумкин. Айниқса хусусий сектордаги бухгалтерлар ўртача 3млн сўмдан 30млнгача маош билан ишлаши мумкин.

Агар кучли хотира эгаси, математикада билимли, ва тартибли/сабрли инсон бўлсангиз 2022-йил хали тугагани йўқ, молия сохасида иш ўрни эса сизни кутиб туради.

@BankirKundaligi360 – жамиятга учун зарур кадрларни тайёрлаймиз