Get Mystery Box with random crypto!

Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайг | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган

МБ маълумотларига кўра, май ойида банк тизими бўйича муаммоли кредитлар 127,7 млрд сўмга камайган. Жами миқдорий камайишга ЎзСҚБ (-107,7 млрд сўм), Асакабанк (-97,5 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-62,8 млрд. сўм), Тенге банк (-21,2 млрд сўм), Равнақ банк (-15,9 млрд сўм), ОФБ (-13,7 млрд сўм) ва Анорбанк (-13,0 млрд сўм)лардаги муаммоли кредитларнинг камайиши сезиларли таъсир қилган. Агробанк (+87,5 млрд сўм), Турон банк (+30,8 млрд сўм), Ипотека банк (+30,7 млрд сўм), Азия Альянс банк (+21,9 млрд сўм), Капитал банк (+15,8 млрд сўм)ларда муаммоли кредитлар миқдор жиҳатдан кўпроқ ошган.

Ой давомида NPL улуши 0,1 фоизга камайган ва 1 июнь ҳолатига 3,5 фоизни ташкил қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1167


@bankers_uz