Тожикистонда банк бошқаруви раиси ўринбосари ўғирлаб кетилди
Тожикистоннинг "Ориёнбанк"и бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоев номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Мамлакат ИИВ хабарига кўра, Ш.Исматуллоев 23 июнь соат 20:10 атрофида Душанбе шаҳридаги кўчалардан бирида 4 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ушлаб, олиб кетилган.
Ички ишлар вазирлиги ушбу жиноятни аниқлашда ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам берган ёки маълумот берганларга 30 минг доллар мукофот ваъда қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1164
@bankers_uz