Get Mystery Box with random crypto!

Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида имтиёзли кредит мабл | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир нечта ҳудудда аниқланган кредит маблағларининг талон-торож ҳолатлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида МЧЖ раҳбари тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олишга ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни, Ургут туманида МЧЖ раҳбари пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилишга ажратилган 74 500 АҚШ доллари ва 750 млн сўм имтиёзли кредитни, Хатирчи туманида эса МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1108


@bankers_uz