Get Mystery Box with random crypto!

Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўли | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади

"Асакабанк" АЖ Кузатув Кенгашининг 2023 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 3 июнь соат 10:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, йил якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ва бошқарув раисининг ҳамда банк умумий ҳисоботларини тинглаш ва тасдиқлаш, 2023 йил бизнес-режасини тасдиқлаш, Кенгаш аъзоларига йил якунлари бўйича тегишли мукофотларни тўлаш ва бошқалар ўрин олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1107


@bankers_uz