Get Mystery Box with random crypto!

'Яшил кредитлар'нинг бир қисми қоплаб берилади Бугун Ш.Мирзиё | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Яшил кредитлар"нинг бир қисми қоплаб берилади

Бугун Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади. Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан 100 млн доллар жалб қилиниб, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 млрд сўм ажратилади.

Аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилинади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1102


@bankers_uz