Get Mystery Box with random crypto!

Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган М | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган

Маълумотларга кўра, жорий йил март ойи якуни бўйича банкларда жами муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган ва 14,3 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Кредит портфели ҳажми март ойида 10,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайган, NPL улуши эса 0,27 фоизга камайиб, 3,51 фоизни ташкил қилган.

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,3 фоизга пасайиб, 3,86 фоизни, бошқа банкларда 1,94 фоизни ташкил қилган. Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажм жиҳатдан Халқ банки, Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБ, Асакабанк ҳамда Туронбанкда нисбатан кўпроқ сўндирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1093


@bankers_uz