Get Mystery Box with random crypto!

Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда бўлиб ўтади

Йиғилиш кун тартибидан 7 та масала ўрин олган. Хусусан, акциядорлар банкнинг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботларини тинглаш билан бир қаторда ўтган йилги соф фойдасини тақсимлаш бўйича ҳам қарор қабул қилади. Бундан ташқари, банк бошқаруви раиси ва аъзолари ваколатини 3 йилга узайтириш масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзмиллийбанк 2022 йилда 2 трлн. 409,6 млрд. сўм соф фойда олиб, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон банклари ичида биринчи ўринни эгаллаган.


@bankers_uz