Get Mystery Box with random crypto!

'Garant bank' АЖнинг яна бир банк хизматлари маркази ўз фаолия | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Garant bank" АЖнинг яна бир банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

Мижозларга хизмат кўрсатиш тармоғининг фаол модернизациясини амалга ошираётган Garant bank жорий йилнинг 4 апрель куни ўзининг навбатдаги янги — "DIMAX" банк хизматлари марказини фаолиятини йўлга қўйди. Очилиш маросимида банк раҳбарияти вакиллари, банк мижозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур банк хизматлари маркази универсаллик тамойили асосида иш юритишга мўлжалланган бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатишга мўлжалланган.

"DIMAX" БХМ Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Саноат-5 массиви манзилида жойлашган.


@bankers_uz