Get Mystery Box with random crypto!

Шерзод Шерматов Алоқабанк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Шерзод Шерматов Алоқабанк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Жорий йил 28 декабрь куни АТ «Алоқабанк» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда акциядорлар номидан қатнашувчилар масофадан электрон овоз бериш хизмати орқали иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибида бир нечта масала, шу жумладан банк кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Хотамович Шерматов АТ "Алоқабанк" кузатув кенгаши раиси сифатида сайланган.

Шунингдек, банк кузатув кенгаши таркибидан, кенгаш собиқ раиси, собиқ Бош вазир маслаҳатчиси, АКТ вазири лавозимида ишлаган Шуҳрат Садиков чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ноябрь ойида Ш.Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган, охирги уч йил эса, халқ таълими вазири лавозимида ишлаган.


@bankers_uz