Get Mystery Box with random crypto!

BlackRock компанияси ўзининг институционал мижозлари учун янг | Bankvabiznes.uz

BlackRock компанияси ўзининг институционал мижозлари учун янги биткоин траст очди

Компания ўзининг америкалик институционал мижозлари учун биткоин траст ишга туширди. Янги хизматнинг технологик хамкори сифатида Coinbase (АҚШ) биржаси танланган.

Маълумот ўрнида, BlackRock энг йирик инвестиция компанияси бўлиб, у 10 триллион доллардан ортиқ активларни бошқаради. Мижозлар орасида хусусий инвесторлар, банклар, пенсия фондлари ва трастлар бор.

Компанияга кўра, криптовалюта бозоридаги сўнгги нотинчликлар саноатга бўлган қизиқишни сусайтиргани йўқ. Кўп инвесторлар (биткоинга) сармоя киритишга тайёр, аммо минимал харажатлар билан бир қаторда, улар учун "ўйиннинг аниқ қоидалари " бўлиши мухим.

Айни пайтда, биткоин нархи 24 600 $ атрофида.

@bankbiznesuz