Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бў | 🏦 "БАНК 24"

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
@bank24uz