Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк тижорат банкларини 'Банк хизматлари истеъмолчила | 🏦 "БАНК 24"

Марказий банк тижорат банкларини "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом"га киритилган (№3030, 02.07.2018) ўзгартириш ва қўшимчалар жорий йилнинг 23 декабридан расмий кучга кириши юзасидан огоҳлантирмоқда.

Унга кўра, банклар ўз расмий веб-сайтида:
жисмоний шахслар учун кредитларнинг (микроқарзлар) тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб бериши;

истеъмолчиларга омонат ва кредит маҳсулотлари бўйича Ахборот варақасининг интерактив шаклини мустақил равишда тўлдириш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.

Ушбу талаблар бажарилмаган ҳолда, Марказий банк "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ тижорат банкларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
@bank24uz