Get Mystery Box with random crypto!

Агробанкка ребрендинг керакми? Ушбу саволга Агробанк раиси ўри | 🏦 "БАНК 24"

Агробанкка ребрендинг керакми?
Ушбу саволга Агробанк раиси ўринбосари Эркин Азизжонович Қаххоров жавоб берди.

Агробанкнинг мижозлар билан муносабатини тубдан ўзгартирмоқчи. Яъни, мижозга йўналтирилган банк бўлар экан.
Мижоз талаб ва истакларини юқори даражага кўтарилади.
Мижозни ишонтира оладиган кучли бренд яратилади.

Банкнинг янги шиори: Ҳар ким ўсишга қодир!

Логотипнинг белгилари: Ёрқин, замонавий ва эсда қоларли.

Шу ўринда яна бир савол туғилади: Банк брендини ўзгартириш билан банкнинг хизмати яхшиланиб қоладими? Ёки "Ҳар ким ўсишга қодир!" - деган билан, ҳамма бирдек банкдан рози бўла оладими?
Айтмоқчиманки, бу билан банкда хизмат кўрсатиш сифати яхшиланармикан?
Нима ҳам деймиз, албатта ҳаммасини вақт кўрсатади.

Банк томонидан анча ишлар амалга оширилмоқда, банк расмийлари айтганидек, банк хизматлари сифати ошади ва ушбу сўзлар фақат баландпарвоз гаплар бўлиб қолмайди деб умид қиламиз.

Кутамиз ва кузатамиз!

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
@bank24uz