Get Mystery Box with random crypto!

Бугун мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, ЮНИС | Bandixon tuman MMTB Axborot xizmati

Бугун мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашув ўтказдик.

Учрашувда Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барча болалар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича ЮНИСEФ ва ЮНEСКОнинг қўшма лойиҳасини муҳокама қилдик.

Халқаро ташкилотлар таълим соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради ва мавжуд бешта муаммоли йўналиш бўйича вазиятни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқади.

Жумладан, мактаб инфратузилмасини модернизация қилиш, инклюзив ўқув-услубий материаллари ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.