Get Mystery Box with random crypto!

Чўлдаги 37 гектар майдонда боғ яратган бандихонлик Тожимурод б | Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Чўлдаги 37 гектар майдонда боғ яратган бандихонлик Тожимурод бобонинг тажрибаси ўрганилди

Бандихон туманида яшовчи Тожимурод бобо ҳозир нафақа гаштини суриб, набиралар даврасида бўладиган нуроний ёшда. Лекин ўзидан боғ қолдиришни ният қилган бобо бир кун тиним билмайди. Бандихоннинг чўл адирларидан 37 гектар майдонни ўзлаштириб, мазкур майдонга етгулик сувни сақловчи ҳовуз, ҳар бир эгатгача сувни тежамкор етказиб берувчи тармоқ тортиб, бугунги кунда пиёз, саримсоқпиёз, ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманида бўлиб, Тожимурод бобо томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.

Туманнинг "Хўжаипок" маҳалласи ҳудудидаги сувсиз чўл адирликдан ер очган миришкор сув тежашда ўзига хос технологияни йўлга қўйган. Келгусида тадбиркор бобо хорижлик инвесторларни жалб қилган ҳолда 2,5 млн долларлик хорижий инвестиция жалб қилиб, 120 гектар майдонда писта, бодом ва олхўри кўчатларини экиб интенсив боғ ташкил этмоқчи.

Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатда режалаштирган лойиҳаларини амалга оширишда зарур кўмак кўрсатилишини, янги ер майдонларини фойдаланишга киритишга қаратилган лойиҳалар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Масъулларга ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш ҳамда лойиҳаларини амалга оширишда кўмак кўрсатиш топширилди.

Маълумот учун, тиниб-тинчимаган тадбиркор бобо ўз маҳалласида 100 ўринли боғча ва масжид қурмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site