Get Mystery Box with random crypto!

Бандихон туманида Рамазон ойи ифторлик тадбирларини ўтказиш да | Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бандихон туманида Рамазон ойи ифторлик тадбирларини ўтказиш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.

Бугун Бандихон тумани "Бандихон" маҳалласида жойлашган "Қадам" тантаналар саройида 150 нафардан ортиқ фуқароларга Ифторлик тадбири ўтказилди.

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, сектор раҳбарлари, оқсоқоллар, кам таъминланган оила вакиллари ва дин ишлари вакиллари иштирок этишди.

Бундай саҳоват тадбирлари туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati