Get Mystery Box with random crypto!

Бандихонда белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда | Bandixon tuman hokimligi Axborot xizmati rahbari | Maratbek Yunusov

Бандихонда белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда

Вилоят ҳокими томонидан жорий йил 28 декабрь куни Бандихон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўтказилган муҳокама йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўча ва ариқларни тозалаш, уйлар ва дарахтларни оқлаш ҳамда тупроқ кўчаларни тошлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туманнинг "Фаровон" маҳалласида 1600 метр тупроқ кўчаларда тошлаш ишлари олиб борилди. Мазкур ишларга 50 дан ортиқ техникалар жалб қилинди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site