2023-04-05 19:45:21
Бир уқитувчи ёзган экан. Мени йиғлатган шеърлардан бирини сизларга хам илиндим сизни хам кузингиз ёшланишига аминман.
Охиригача укинг!
В. Катюжинская
( Дилшодбек Тожибоев таржимаси )
У синфга юзма - юз келиб
Салом берди барчага бирдан
Болаларга кўз ташлаб олиб
Мафтун этди нигоҳи билан
Сўз бошлади устоз сўзамон
Кўрганимдан хурсандман, деди
Мен барчани бирдек севаман
Эркатойим бўлмайди энди
Бироқ ёлғон эди бу сўзлар
Бир болани сира суймасди
Кир кийимда ўтирарди жим
Ҳеч нарсага парво қилмасди
Бадбўй либос ва одамови
Партасида ёлғиз ҳар куни
Ҳеч ким билан дўстлашмас чоғи
Болалар ҳам унутган уни
Бир кун мактаб илмий мудири
Сўраб қолди янги таҳлиллар
Тавсифнома ҳар бир болага
Ҳамда ҳисобот ҳам берилар
Иш бошлади тинмайин бир зум
Синф раҳбар астойдил, дилдан
Таниса-да, фақат бир мавсум
Болаларни билар яқиндан
Хушланмаган бола ҳужжати
Навбатларнинг сўнггида қолди
У ҳақида ўқигач ,билгач
Муаллимни ҳайратга солди
"-- У ақлли, бебаҳо, доно"
Деб ёзарди биринчи устоз
"-хусниҳати гўзал ,ягона,
Унга дарс бермоқ мароқли ,соз"
Ёзар иккинчи устози ҳам
"-Энг яхшиси - у ҳамма дарсда
Оиласида фақат кулфат, ғам
Она шўрлик бедаво хаста"
"-Онасининг ўлимидан сўнг
-Таъсирланди ,ахир бола-ку"
Деб ёзарди ўқитувчи яна
"-Ухлаб қолар партасида у"
Дўстлари йўқ эди сира ҳам
"Автомат"да ўтарди ҳаёт
Ўқиб раҳми келди болага
Сўнг уялиб кетди ниҳоят
Энг ёмони янги йил куни
Устозига барча болалар
Гўзал тасма,гўзал қутида
Турли совға ҳадя қилдилар
Бола бўлса болаларга хос
Олиб келди оддий бир қути
Тасмаси йўқ, жигарранг қоғоз
Кулгу бўлди ва шу заҳоти
Тинчлантириб устоз кулгуни
Қандай гўзал совға бу, деди
Тақиб олди билагузукни
Бешта тоши етишмас эди
Ва бор эди унда бир атир
Ишлатилган ,тўлмаган бироз
Қўлларига олдида дарҳол
Сепиб олди ўзига устоз
Бола илк бор бахтли жилмайди
Сўнгги дарсни базўр кутмоқда
Устозига юзланиб деди,
Сиздан онам иси келмоқда
Бу сўзларни эшитгач аё
154 views16:45