2022-09-30 12:52:30
Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари қачон ўтиши маълум бўлди
2022-2023-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари
3 октябрдан 8 октябрга қадар
2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:
-сменада 09:00 дан 12:00 гача;
-сменада 14:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади.
Тест синови касб ва мутахассисликка мос
2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган
3 та фандан ўтказилади.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар қуйидагилар:
она тили;
математика;
Ўзбекистон тарихи.
Талабгорларга мутахассислик фанларидан
30 тадан, мажбурий фанлардан
10 тадан жами
90 та тест топшириғи берилади.
Тестларни ечиш учун
3 соат вақт ажратилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл –
189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:
1-мутахассислик фанида —
3,1 баллдан (жами 93 балл);
2-мутахассислик фанида —
2,1 баллдан (жами 63 балл);
мажбурий фанларда —
1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.
Талабгорлар рухсатномани ДТМнинг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида
1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли
рухсатнома билан келишлари лозим.
309 views09:52