Get Mystery Box with random crypto!

​​#35 Натижаризо ва Шахсиятризо одатлар Ҳўлқ-атвор ўзгаришин | Бахром Татаев. Самарадорликга оид мулохазалар

​​#35
Натижаризо ва Шахсиятризо одатлар
Ҳўлқ-атвор ўзгаришининг 3 қатлами мавжуд. Улар натижалар, жараёнлар ва шахсиятдир.
Мисол учун:
Ҳар уйинда 1 та гол ўрмоқчисиз. (Натижа)
Ҳар уйинда 1 та гол уриш учун муайян машқларни ҳар машғулотларда бажарасиз (Жараёнлар)
Ҳар уйинда тўпурар бўлмоқчисиз. (Шахсият)

Натижага қаратилган одатлар
да аввал натижа кейин машқлар ва сўнгра шахсият туради.
Натижаризо одатларда одам маълум бир вақт рўҳланади ва машқларни маълум бир вақт бажаради. Ҳар уйинда 1 та гол уриш учун (натижа) камида 1 ой машқлар (жараёнлар) талаб қилинади. Натижага эришилмагандан сўнг ўз ўзидан машқларга бўлган хохиш тарк эта бошлайди ва оқибатда тўпурарга (шахсият) айланиш масала бўлиб қолади.

Шахсиятга қаратилган одатларда аввал шахсият, кейин машқлар ва сўнгра натижа келади.
Шахсиятризо одатларда инсон доим рўҳланади ва машқларни доимий бажаради. Тўпурар ҳар уйинда гол уради (шахсият) ва бунинг учун машғулотларда тинимсиз машқлар қилади (жараён). Натижани ҳосил қилганидан сўнг, ўз ўзидан машқларга бўлган хохиш ортиб боради ва оқибатда ҳар уйинда 1 та гол уриш одат бўлиб қолади. (натижа)

Аввал ишонч, кейин натижа. Ишончи бор инсон рўҳланади, ишончи йўқ одам ундалади.

@BakhromTataev

https://bakhromtataevstore.uz/
BakhromTataev Do'koni - фойдали ишларни бажаришда кўмакчингиздир.