2023-01-06 16:16:33
#Rivoyat
Бир киши подшоҳнинг ишончли, доимо: "яхшилик қилганга яхшилик қилинг, ёмонлик қилганга қилган ёмонлиги қайтади" деб юрадиган вазирини кўролмай, туҳмат қилмоқчи бўлиб, айтибди: "фалончи сизни оғзингиздан бадбўй ҳид келади деб айтди"- дебди. Подшоҳ исбот талаб қилибди. "Ишонмасангиз чақиринг, у бурнини беркитиб туради"-дебди туҳматчи. Подшоҳ чақирибди. Вазир ҳузурига келибди, туҳматчи подшоҳ олдига саримсоқ олиб келиб қўйган экан, вазир бурнини қўли билан беркитиб келибди.
Подшоҳ туҳматчини гапига ишониб вазирга хат бериб, сарой ходимларига олиб бор дебди, одатда шоҳ кимнидир мукофотламоқчи бўлса шундай қилар экан. Вазир хатни олиб кетаётса, йўлидан туҳматчи чиқиб, хатни кўриб қолибди. у хатни сўраган экан, вазир ҳам оқкўнгиллиги учун бериб юборибди. Туҳматчи хатни олиб ходимларга олиб борса, "хатни олиб борган кишини терисини шилиб, сомон тиқинглар" деб ёзилган экан. Туҳматчи "бу хат мен учун эмас, ишонмасанглар подшоҳдан сўранглар" дейишига қарамай, "шоҳ ҳукми муҳокама қилинмайди" деб амрни бажаришган экан.
Ёмонлик қилганга, қилган ёмонлиги қайтибди.
47 views《Bakhadirova》, 13:16