Get Mystery Box with random crypto!

Экоцид деб, Ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсини оммавий қириб юбор | Bahodir Ahmedov

Экоцид деб,

Ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсини оммавий қириб юбориш, атмосфера ҳавоси, сув ресурсларини заҳарлаш, ушбу ҳаракатлар жиддий оқибатлар - экологик офатни келтириб чиқаришга айтилади.

Қизиқ, нима учун экоцид Ўзбекистон Республикаси амалдаги Жиноят кодексига ўта оғир жиноят сифатида киритилиши кечиктирилмоқда?

Ваҳоланки, хориж амалиёти таҳлил қилинганида, ушбу қилмиш жиноят деб,
Қирғизистон ЖКнинг 409-моддасида;
Тожикистон ЖКнинг 400-моддасида;
Қозоғистон ЖКнинг 169-моддасида;
Белоруссия ЖКнинг 131-моддасида;
РФ ЖКнинг 358-моддасида;
Молдова ЖКнинг 136-моддасида;
Украина ЖКнинг 441-моддасида назарда тутилган экан. Ушбу моддалар санкцияларида камида 10 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Энди навбатни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига берамиз, акс ҳолда расмдаги ҳолатларга тез-тез дуч келамиз деб ўйлайман!

Каналга уланиш @Advokat_Abdullayev