Get Mystery Box with random crypto!

Маъмурий суд Тошкент шаҳар ҳокими қарорларини бекор қилибди | Bahodir Ahmedov

Маъмурий суд Тошкент шаҳар ҳокими қарорларини бекор қилибди

Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Амир Темур кўчалари кесишмасида 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган 6 га ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиш тўғрисидаги ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги иш кўриб чиқилган.

Ушбу иш доирасида судья Д. Тошев бўлган экан. Аризачи “UY RO'ZG'OR MOLLARI” МЧЖ, “NUR SEXRI OSHIYONI” МЧЖ, “ZAR-ZIYNAT BIZNES” МЧЖ, “SAIDA-BAROKA” ХК, “GLORIUS JUSTICE” МЧЖ, С. Росошанская ва “EMISUN MARKET” ХКнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27. 11. 2018 йилдаги “Ер майдонларида ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб бориш ҳақида”ги 1667-сонли, 31. 12. 2019 йилдаги “URBAN DEVELOPERS” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги 1879-сонли ва Юнусобод туман ҳокимининг 18. 12. 2018 йилдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 ноябрдаги қарори ижроси ҳақида»ги 2102-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff