Get Mystery Box with random crypto!

Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан собиқ хотинини ҳақорат қилгани учун | Bahodir Ahmedov

Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан собиқ хотинини ҳақорат қилгани учун жиноят иши қўзғатилган

Бу ҳақда дўстим Зафарбек ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

“2023 йилнинг 7 феврал куни Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Бироқ Шоҳжаҳон бундан ўзига хулоса қилмай, 2023 йилнинг 12 декабр санасида собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади.

Иш ҳужжатларига қарасак, Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ бизда жараённинг кейинги босқичида нима бўлган, унга санкция қўлланилганми ёки йўқ, қўлланилган бўлса қандай жазо олгани бўйича маълумотлар йўқ” дейди Зафарбек Солижонов.

Бу оила аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда катта хизмат қилмоқда

Бизнинг каналлар
Telegram Instagram