Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайитда 4 кун дам олиш куни бўлади Ўзбекистон Мусулмонлар идо | Bag'dod TV | Rasmiy kanal

Ҳайитда 4 кун дам олиш куни бўлади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан бугун — 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1–куни деб эълон қилинган.

Демак, Қурбон Ҳайити 9 июль - шанба кунига тўғри келади.

Президент фармонига кўра, Қурбон Ҳайити арафасида барча учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади:
9 июль – Қурбон ҳайити байрам куни;
10 июль – якшанба, одатий дам олиш куни;
11 июль – душанба, қўшимча дам олиш куни;
12 июль – сешанба, кўчирилган қўшимча дам олиш куни (16 июль — шанба кунидан).

@bagdoduz_tv