Get Mystery Box with random crypto!

#байрам_табриги Қадрли ватандошлар! Барчангизни энг улуғ, эн | Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)

#байрам_табриги

Қадрли ватандошлар!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём - Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллиги байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Мустақиллик тақдиримизни ўз қўлимизга олиш, муқаддас Ватанимизга бутун борлиғимизни бахш этиш, миллатимиз ва давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши учун шарт-шароитлар яратгани билан азиздир.

Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ижобий натижасини намоён этмоқда.

Ишонч билан айтамизки, ҳар қандай синов ва машаққатларни енгишга қодир бўлган халқимизнинг буюк иродаси, азму шижоатига таяниб, Ўзбекистон равнақи учун ўз олдимизга қўйган янги ва юксак марраларга, албатта, етамиз.

Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларингизда куч-ғайрат, зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

Муҳаммаджон Деҳқонов,
ЎзЛиДеП Бағдод тумани Кенгаши раиси.