Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАНИ ТЎҒРИ ТАРБИЯЛАШ!!! • Агар бола шижоатлантириб турилса | Go'zal_tarbiya 🙃

БОЛАНИ ТЎҒРИ ТАРБИЯЛАШ!!!

• Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.

• Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.

• Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.

• Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.

• Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.

• Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.

• Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.

• Агар бола қўполлик ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.

• Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.

• Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.

• Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.

• Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.

• Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.