Get Mystery Box with random crypto!

Ноқулай фуқаролик суд бинолари, суд мажлиси заллари Шайҳонтох | Клуб Ар

Ноқулай фуқаролик суд бинолари, суд мажлиси заллари

Шайҳонтохур туманлараро фуқаролик судининг биноси судга мос ҳолатда эмас. Чунки бу бино аввало суд учун мослаб қурилмаган. Суд заллари деярли йўқ. Суд мажлислари бўлаётган хоналарни суд зали деб бўлмайди. Тор ва ноқулай. Суд хоналарида минбар йўқ. Суд мажлиси иштирокчилари ўтирган стулларнинг столи йўқ. Миробод туманлараро суди биноси ҳам деярли шундай ҳолат. Стол-стуллар бўлиши мумкин. Лекин зал жуда кўримсиз. Тор коридорларда одамлар тиқилиб туради. Суд заллари судга мосмас. Ҳеч бўлмаса Сергели фуқаролик суди, Учтепа фуқаролик суди бинолари, хоналари каби базавий шароитлар бўлиши керак.

Энди бир вазир ёки қўмита раисининг хонасини тасаввур қилинг. Вилоят ёки туман ҳокимининг хонасини тасаввур қилинг. Жойлардаги прокурор, ИИБ, солиқ каттаконларини хонасини кўринг. Битта вазир ўринбосаринининг хонасидек қилиб биронта фуқаролик туман судига тухфа қилинса, кўзига суртиб ўтишарди суд мажлисларини.

Биз шундан ҳам билсак бўлади. Бу давлатда судларга эътибор қандай, ижро ҳокимиятига эътибор қандай. Шу иккаласини фарқлаб туриб, юртда қонунларга эътибор қандай-ку, шахсларга эътибор қандайлигига баҳони чиқараверасиз.

@bahodirahmedoff