Get Mystery Box with random crypto!

ШНҚ 2.01.02-2004. Бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги. | Клуб Ар

ШНҚ 2.01.02-2004. Бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги.

5.17.
Эвакуация чиқиш жойларидаги эшиклар ва эвакуация йўлидаги бошқа эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.

Эшикларни очилиш йўналиши меъёрланмайди:

а) Ф1.3 ва Ф1.4 – синфга мансуб хоналар учун;
(Ф 1.3. Кўп хонадонли яшаш жойлар. Ф 1.4. Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган яшаш жойлар.)
б) бир вақтда 15 дан ортиқ киши тўпланмайдиган хоналар учун, А ва Б тоифадаги хоналар бундан мустасно;
в) сатхи 200 кв. м. дан ортиқ бўлмаган, доимий ишчи ўрни бўлмаган омборхоналар учун;
г) санитария қисмлари учун;
д) 3-турдаги зина майдончасига чиқиш учун;
е) шимолий қурилиш иқлимли минтақасида жойлашган бинолар ташқи эшиклари учун.