Get Mystery Box with random crypto!

У ЗОТ ҲАР ЕРДА БИЗНИ КЎРИБ ТУРАДИ! Мавдуд Маданий раҳимаҳул | AZON TV

У ЗОТ ҲАР ЕРДА БИЗНИ КЎРИБ ТУРАДИ!

Мавдуд Маданий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади. Маккада айёр бир аёл бор эди. У Товус Яманийни фитнага солмагунимча ухламайман, деди. Товус ўктам, зоҳид, Аллоҳдан қўрқадиган киши эди. Аёл бир неча бор ўзини у эркакнинг қўлига топширди. Ҳатто бир кеча Товус унга деди: “Саҳар вақти кел, муродингга етасан”, деди. Улар Каъба ёнидаги “Мақоми Иброҳим”нинг олдида учрашдилар. У ерда кўп инсонлар бор эди. Товус:
– Шу ерда ётамиз, – деди. Аёл:
– Одамлар кўп-ку, кўришади, қолаверса, бу улуғ жой, унинг шарафи шундай-шундай, билмайсанми? – деди. Товус:
– Одамлардан қўрқиб, ерни улуғлаб, Аллоҳни унутдинг. У зот ҳар ерда бизни кўриб туради, – деди. Аёл қичқириб, йиғлаб, тавба-тазарру қилди.
Қиссадан ҳисса: ким яхшилик қилиш мақсадида ёмонликдан фойдаланмоқчи бўлса, муродига етади. Аллоҳ таоло ниятларга кўра амалларни бажаришда ёрдамчи бўлади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@Azontv_azonuz