Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, ҳамкасблар, ички и | Aziz Tashpulatov

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, ҳамкасблар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг яқин қариндошлари!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан сизни ҳар биримиз учун қадрли бўлган байрам – Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклайман!
Ўтган йиллар давомида ички ишлар органлари шарафли йўлни босиб ўтди. Хизмат бурчига содиқ қолиб келаётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мустақил давлатимиз қийинчилик ва синовларни бошдан кечирганда халққа яқинроқ бўлишга ҳаракат қилиб келганлар.
Ҳозирда халқчил ва демократик тамойилларга асосланган ҳолда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида эркин фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Шу мақсадда аввало бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Аминманки, биз келгусида ҳам юртимиз тинчлиги ва осойишталигини қўриқлаш, мустақиллик ютуқларини мустаҳкамлаш йўлида астойдил хизмат қиламиз. Давлатимиз раҳбари, ИИВ ва халқ ишончини оқлаган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Ватанимиз пойтахтида ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бурчимизни фидокорона адо этишда давом этамиз. Юрт тинчлиги, Ватан ободлиги бардавом бўлсин!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, халқ ва Ватан фаровонлиги йўлидаги хизматингизда зафарлар тилайман. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Facebook Instagram Telegram VK OK YouTube Mover Twitter