Get Mystery Box with random crypto!

AZIZON.UZ

Kanal manzili: @azizon_uz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 32.72K
Kanalning ta’rifi

Мазкур каналда Хўжа Аҳрори Вали масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжоннинг маърузалари, саволларга жавоблари билан танишасиз.
• facebook.com/azizon.uz
• t.me/azizon_uz
🔹Мурожаат учун:
👤 👉 @Mansurovyokub
🔹Диний саволлар учун:
👤 👉 @Mansurovyokub

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-27 06:32:23
#Кун_ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз дуо қилса, қатъият билан сўрасин. Ҳаргиз: “Аллоҳим, агар хоҳласанг, менга бергин”, демасин, чунки У Зотни мажбурловчи йўқ”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти).

t.me/muhaddisuz
14.1K views03:32
Ochish/sharhlash
2024-05-26 19:00:00
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
15.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-05-26 11:57:56
Тарих сўзлаганда

صنبور للماء الساخن والبارد منذ ألف عام..! ذكره ابن الجوزي في وصف دار ابن أفلح الشاعر (ت 535 هـ)، وأسماه "بِثيون" إذا أدرته يمينا خرج الماء حارا، وإذا أدرته شمالا خرج باردا.
المنتظم

Минг йиллар олдинги иссиқ ва совуқ сув жўмраги... Ибн Жавзий шоир Ибн Афлаҳнинг (535 ҳижрийда вафот қилган) ҳовлисини васф қилганда, у сунбур-сув жўмракни “басйун” дея номлаб, “ўнгга бураса иссиқ сув чиқади, чапга бураса совуқ сув чиқади”, дея таърифлаган.

“Ал-мунтазам” асаридан.


Изоҳ: Ўн олтинчи асрда Голландия элчиси Барон де Бусбек Усмонийлар мамлакатига сафаридан сўнг шундай деган экан: “Э, бу одамларнинг касал бўлиши аниқ. Балиқлар каби сувда “шалоп-шулуп” қилиб ювинишади. Шунчалар ҳам кўп ювиниш мумкинми?” Ҳаммомларни қўятурайлик, Усмонли салтанат шаҳарларида биздаги сардобаларга ўхшаш, ҳар бири санъат даражасига кўтарилган юзлаб чашмалар (замонавий таҳоратхоналар) бўлган.
Иброҳим Рафиқнинг “Тарих шуури” китобида ёзилишича, Валий лақабли Боязид иккинчи ҳукмронлиги даврида Истанбулга Масков князининг Михаил Плачнет исмли элчиси ташриф буюрган. Ундан ёқимсиз ҳид анқиб тургани сабабли уни ювинтириш учун ҳаммомга олиб боришган. Умрида ҳаммомни кўрмаган элчи ювинишга, ич кийимларини алмаштиришга кўниколмай, ҳаммомдан қочиб чиққан ва тезда Истанбулни тарк этган.
1600 йилларда Испания инквизицияси мусулмонларни оммавий қирғин қилгани тарихдан маълум. Ғарб тадқиқотчиларининг кундаликларида ёзилишича, жоҳил ҳукмдорлар мусулмон испанларни тозалигига, қўлтиқ ости мўйларининг олинганига қараб, насронийлардан ажратиб қатл қилган экан. ("Ислом ҳазораси" китобидан.)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
17.1K views08:57
Ochish/sharhlash
2024-05-26 10:45:04 #Ҳаж

ҲАЖ САФАРИГА ЧИҚУВЧИГА ТАВСИЯЛАР

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади:
1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши зарур.
2. Одамлар билан муомалани тўғрилаши.
3. Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши.
4. Бирор кишининг молини ноҳақ еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши.
5. Барча қилган гуноҳларига астойдил тавба қилиши.
6. Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши.
7. Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши.
8. Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши.
9. Солиҳ кишилар билан сафар қилиши.
10. Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;
11. Ўзи билан Ҳаж китобини олиши.
12. Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши.
13. Риё ва шуҳратпарастликдан ўзини йироқ тутиши.
14. Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозе билан тутиши.
15. Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;
16. Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;
17. Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши.
18. Уйдан чиқиб кетаётган вақтида садақа қилиши.
19. Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши.
20. Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши.
21. Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши.
22. Бошқаларнинг ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари.
23. Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари.
24. Сафар дуосини ўқиши.
25. Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб).
26. Сафар давомида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши.
27. Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши.
28. Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши.
29. Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши.
30. Намозларни ўз вақтида адо қилиши.
31. Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги.

«Мўминнинг умр сафари», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
17.8K views07:45
Ochish/sharhlash
2024-05-26 07:16:03
«Агар аҳмоқнинг хатосини тузатсанг. Сени ёмон кўради.
Агар дононинг хатосини тузатсанг, сени қадрлайди».

@mehrob_uz
19.1K views04:16
Ochish/sharhlash
2024-05-24 10:26:43
#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
12.5K views07:26
Ochish/sharhlash
2024-05-23 16:56:09
@AZIZON_UZ

#Намоз_вақтлари

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 

24-30 МАЙ

Бомдод 04:15
Пешин 13:00
Аср 17:40
Шом 19:55 
Хуфтон 21:30

Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
25.9K views13:56
Ochish/sharhlash
2024-05-23 14:36:08
#Шуҳратпарастлик

Суфён Саврий Ибн Муборакга:

«Шуҳратпарастликдан эҳтиёт бўл, кимнинг ҳузурига бормайин мени шуҳратпарастликдан қайтарган», деди.

«Сияр аъламун-нубалаа», Заҳабий, 7/260.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
16.5K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-05-22 21:32:49
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
17.6K views18:32
Ochish/sharhlash
2024-05-22 10:04:57 #КУН_ДУОСИ

اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий”.

Ўқилиши: "Маъноси: Аллоҳим, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил".
Ибн Сунний ривояти.

#Маъноси: Аллоҳим, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигим давоси ва ғамим аритувчи қил.

  Улашинг | @MuslimShosh
18.5K views07:04
Ochish/sharhlash