Get Mystery Box with random crypto!

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алай | AZIZON.UZ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмагунча дуонинг ижобат бўлиши тўсилиб турилади».(Имом Байҳақий ривояти)

Шайх, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ дейдилар: «Машойихларимизнинг исмларини зикр қилиш баракага ва раҳматнинг жалб бўлишига сабаб бўлади. Чунки Суфён ибн Уяйна айтганларидек, “солиҳлар зикр қилинганда раҳмат нозил бўлади”. Энди солиҳларнинг етакчилари зикр қилиб эсланиши раҳмат нозил бўлишига сабаб бўлса, энди солиҳларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинсалар нима бўлади?
Инсоннинг у зотни зикр қилиши ўзида, динида, аҳлида, хулқида, табиатида ва ҳаётининг барча тасарруфотларида барака бўлишига сабаб бўлади. Шу сабабдан ҳам биз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп саловот айтишга буюрилганмиз.
Агар инсон саловот айтиб юришга одатланар ва унда давомий бўлар экан, кейин эса, бир- икки кун саловот айтишдан чалғиб, уни қолдириб қўйса, албатта қалбида улкан фироқ, йўқотишни ҳис қилади”.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube