Get Mystery Box with random crypto!

#Хавф_ва_ражо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Илм мажл | AZIZON.UZ

#Хавф_ва_ражо

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Илм мажлисида қўлимда икки юз минг одам тавба қилди, икки юзта одам мусулмон бўлди. Қанчадан қанча ёш тўкмайдиган кибрга тўла кўзлар марузаларим туфайли кўз ёш тўкди... Бир куни (илм) мажлиси қурдим. Қарасам атрофимда ўн мингдан ортиқ инсон. Уларнинг ичида қалблари юмшамаган ёки кўз ёши тўкмаган бирортаси йўқ. Ичимда ўзимга ўзим: Агар улар (охиратда) нажот топишиб, сен ҳалок бўлсанг ҳолинг не кечади, дедим. Шунда ичимдан бир ҳайқириқ: Илоҳим ва Саййидим, эртага тақдиримга азобланишимни битган бўлсанг, мен учун эмас, фазли карамнигни сақлаш мақсадида уларга азобланишимни билдирмагин. Улар: (Аллоҳ) Ўзига даъват қилган одамни азоблабди, демасинлар, деди».

«Сойдул хотир», Ибн Жавзий, 249-бет.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf